"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Каземиро Родрининг "Олтин тўп" учун курашдаги ғалабаси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси мукофотни октябрь ойида бўлиб ўтган маросимда олди. Испаниялик футболчи овоз беришда "Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниордан устун келди.
"Албатта, мен ҳайратда қолдим. Родри "Олтин тўп"га лойиқ эмас эди демайман, лекин Винининг ўтган мавсумдаги муваффақиятини инкор этиб бўлмайди. У барча совринларни қўлга киритди, "Уэмбли"да Чемпионлар лигаси финалида гол урди, ғалабада асосий роль ўйнади. Ҳа, бу мен учун сюрприз бўлди, лекин футбол шундай қарорга келди. Родрини ҳурмат қилмасдан иложим йўқ - у ажойиб ўйинчи", - деди Каземиро.