Бугун 9 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Казатомпром" Хитой атом электр станцияси учун ядро ёқилғисини етказиб берди

A A A
"Казатомпром" Хитой атом электр станцияси учун ядро ёқилғисини етказиб берди

"Казатомпром" миллий акциядорлик компанияси Хитой атом электр станцияси учун ядро ёқилғисининг биринчи партиясини етказиб берди.

30 тоннадан ортиқ паст бойитилган уран бўлган ёқилғи агрегатларидан иборат 34 та контейнер Хитойдаги атом электр станцияларига етказилди. Якуний фойдаланувчи Хитойнинг CGNPC-URC ядро корпорацияси ҳисобланади.

Экспорт қилинадиган ёқилғи "Улба-ТВС" заводида, радиоактив материал эса йилига 200 тонна паст бойитилган уран ишлаб чиқарадиган Улба металлургия заводида қайта ишланди. Ишлаб чиқарувчи хитойлик ҳамкорлар билан 20 йиллик шартнома имзолади.

"Тайёр маҳсулотларнинг биринчи партияси ёқилғини мунтазам етказиб беришга асос бўлди. Бу нафақат корхоналаримиз, балки Қозоғистон ва Хитой учун ҳам атом станцияларини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга", — деди Улба металлургия заводи бошқаруви раиси Сергей Бежецкий.

Киритилди: 23:16 07.12.2022. Ўқилди: 1874 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!