Bild нашрининг манбаларига таяниб хабар беришича, Кая Каллас инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатлари юзасидан ҳисобот тайёрлаган, Исроил эса ушбу ҳисоботни "бир томонлама ҳаракат"нинг намунаси деб атамоқда.
Маълумотларга кўра, бугун Брюсселда бўлиб ўтадиган Евроиттифоқ ташқи ишлар вазирларининг учрашувида Европа бош дипломати Исроил билан 2000 йилда тузилган Ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни тўхтатиб туриш, ушбу мамлакатга нисбатан иқтисодий санкциялар жорий этиш ёки бож имтиёзларини бекор қилиш масалаларини муҳокамага қўйиши мумкин.
Европарламент депутати Ҳилдегард Бентеле Кая Калласнинг позициясини "Исроил учун оғир паллада орқадан берилган зарба" деб атади.