Бугун 20 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Солиқдан қочиш — эндиликда оғир жиноят

Солиқдан қочиш — эндиликда оғир жиноят

Ўзбекистонда қабул қилинган янги қонунга кўра , солиқдан жуда кўп миқдорда бўйин товлаш эндиликда оғир жиноятлар тоифасига киритилмоқда.

Хусусан, БҲМнинг 1000 бараваридан (ҳозирги ҳисобда 412 млн сўмдан ортиқ) солиқ тўлашдан қочганлик учун:
— жарима;
— 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланади.

📅 Қонун 2026 йил 18 июлдан кучга киради.

🏢 Янги тартибга кўра:
— маҳкумлар жазони манзил-колонияда эмас, балки умумий тартибли колонияда ўтайди;
— жазони енгилроқ турга алмаштириш фақат унинг ярми ўталгандан кейин мумкин (аввал 1/4 қисми етарли эди).

Киритилди: Бугун 19:07. Ўқилди: 435 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!