Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги лолазор ҳудудида транспорт воситаларида ҳаракатланилганлиги акс этган видео тарқалди. Ҳолат Қашқадарё вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ва ИИБ ходимлари томонидан ўрганилди.
Ўрганиш давомида ҳуқуқбузарликни содир этган шахслар аниқланиб, уларга тегишли транспорт воситалари белгиланган тартибда жарима майдончасига жойлаштирилди.
Шунингдек, ҳуқуқбузарлик натижасида табиатга 6 млн 592 минг сўм миқдорида зарар етказилганлиги ҳисобланди. Шунингдек, учала ҳуқуқбузарнинг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан (20 миллион 600 минг сўмдан), жами 61 млн 800 минг сўм жарима тайинланди.
Ҳуқуқбузарлар жарима ва зарарни биргаликда тўлаши белгиланди.