Кашмирдаги Сринагар аэропорти яқинида 10 та портлаш содир бўлди. Бутун шаҳар бўйлаб сиреналар янграмоқда - Reuters.
"Одамлар осмонда учаётган снарядларни пайқаганидан сўнг, Сринагар аэропорти яқинида бир нечта кучли портлашлар содир бўлди... Маҳаллий аҳоли орасида ваҳима бошланди," - деб хабар бермоқда Кашмирнинг Ҳиндистон қисмида бўлган Al Jazeera мухбири.