Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Касбида "свет"дан қарздор раиснинг машинаси хатланди

Касбида "свет"дан қарздор раиснинг машинаси хатланди

У салкам 30 млн сўмлик қарздорликни бартараф этмаган.

Касби туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан “О.С” фермер хўжалигидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 28 млн сўм қарздорлик ундирилиши белгиланган.

Бюронинг Касби туман бўлими томонидан қарздорга бир неча маротаба ёзма ва оғзаки огоҳлантиришлар берилишига қарамасдан, қарздорлик бартараф этилмаган.

Шу сабабли давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, раисга тегишли "Cobalt" русумли автотранспорт воситаси хатлаб олинди ҳамда жарима майдончасига жойлаштирилди.

Жорий йилнинг 20-май куни фермер хўжалигининг қарздорлиги тўлиқ бартараф этилди ва машина шу заҳоти қайтарилди.

Киритилди: 12:01 21.05.2025. Ўқилди: 442 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!