Мадриднинг "Реал" клуби ўнг қанот ҳимоячиси Даниэль Карвахаль жароҳатидан тикланишда давом этмоқда.
33 ёшли футболчи мавсум бошида хочсимон пайининг ёрилиши туфайли сафдан чиққан эди. Ҳозирги прогнозларга кўра, футболчининг қайтиши ёзнинг иккинчи ярмига режалаштирилган. Шунга қарамай, Карвахалнинг ўзи тикланишни эртароқ - июнь ойида якунламоқчи, деб ёзади Marca. Испаниялик футболчи клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этишни мақсад қилган.
Жорий мавсумда Даниэль Карвахал Карло Анчелотти жамоаси сафида барча мусобақаларда 11та ўйинда майдонга тушишга улгурди. Латераль ҳисобида битта гол ва битта самарали узатма бор.