"Ал-Ҳилол" Карло Анчелоттини бош мураббий этиб тайинламоқчи.
"Реал" мураббийи Бразилия терма жамоасида худди шундай лавозимга тайинланишга яқин эди, бироқ келишув барбод бўлди. Маълум қилинишича, энди италиялик Саудия Арабистонидан йилига 50 млн евролик таклифни кўриб чиқмоқда.
Relevo хабарига кўра, 65 ёшли мутахассисга бундай таклифни "Ал-Ҳилол" берган.
Шу билан бирга, Анчелотти билан музокаралар барбод бўлгач, Бразилия терма жамоасида ҳозирда Саудия Арабистони клубини бошқараётган Жорже Жезушни тайинлаш масаласи кўриб чиқилмоқда.