Ҳозирда Бразилия терма жамоасида бош мураббий бўлиб ишлаётган италиялик мутахассис Карло Анчелотти фаолияти давомида бирга ишлаган энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди.
Улар қуйидагича тартибда жойлашди:
1. Криштиану Роналду
2. Роналдо Назарио
3. Кака
4. Лука Модрич
5. Тони Кроос
Маълумот учун. Анчелотти фаолияти давомида "Режжина", "Парма", "Ювентус", "Милан", "Челси", "ПСЖ", "Реал Мадрид", "Бавария", "Наполи" ва "Эвертон" каби клубларда ишлаган.