Бугун 13 апрель, 2021 йил, сешанба

O'ZB

Кардашьяннинг ухлаб қолган сурати ҳаммани кулдирди (+фото)

Кардашьяннинг ухлаб қолган сурати ҳаммани кулдирди (+фото)

Ижтимоий тармоқларда америкалик актриса Ким Кардашьян сартарош олдида ухлаб қолиши акс этган сурат пайдо бўлди. Юлдузнинг стилисти Крис Эпплтон суратни Instagram’даги саҳифасида жойлаштирди.

Суратда креслода ухлаб қолган Кардашьян тасвирланган.

“Ким, мен сени севаман”, - деб ёзган стилист сурат остида.

Сурат тезда ижтимоий тармоқларда тарқалди. Айни пайтда фойдаланувчилар турли мазмундаги изоҳларни қолдиришмоқда, суратга кўплаб мемлар тайёрланди.

Кардашьяннинг ухлаб қолган сурати ҳаммани кулдирди (+фото)

Кардашьяннинг ухлаб қолган сурати ҳаммани кулдирди (+фото)

Юлдузнинг ўзи ҳам сурат ҳақида билиб қолди. У жанжал кўтариш ўрнига, умумий флэшмобга қўшилди ва ўз аккаунтига суратни жойлаштирди.

Айни пайтда сурат 170 мингдан ортиқ лайк тўплаган.

Эслатиб ўтамиз, февралда Ким Кардашьян турмуш ўртоғи хонанда Канье Уэст билан ажрашишга ариза топширгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Эр-хотин мулкий низоларни ҳал қилиш бўйича келишувга эришиш йўлида катта ютуқларга эришган.

Ким Кардашьян ва Канье Уэст 2014 йилда турмуш қуришган. Жуфтликнинг тўрт нафар фарзанди бор. Канье Уэст Кардашьяннинг учинчи турмуш ўртоғи ҳисобланади.

Киритилди: 17:21 04.03.2021. Ўқилди: 5692 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!