Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Каратэ бўйича Ўзбекистон кубоги вақтида мураббий ва ҳакамлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди

Каратэ бўйича Ўзбекистон кубоги вақтида мураббий ва ҳакамлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди

Маълум бўлишича, 16 октябрь куни Тошкентда ўтказилаётган мусобақа вақтида мураббийлар ва ҳакамлар ўртасида оммавий муштлашув содир бўлган. Бир неча дақиқа давом этган жанжални ички ишлар ходимлари тинчитган.

Ушбу муштлашув тасвирланган видео xabar.uz сайтида эълон қилинди. Видеони олаётган мобил репортёрнинг гапидан жанжаллашаётганларнинг юзлари қон бўлганини пайқаш мумкин. Kun.uz мухбири воқеа борасида маълумот олиш учун Ўзбекистон каратэ федерацияси билан боғланди. Федерация ходими воқеа юзасидан хизмат текшируви ўтказилаётгани сабаб маълумот бера олмаслигини, барча айбдорлар аниқлангач, ОАВга хабар қилинишини айтди.

Маълумот учун, 17 октябрь куни каратэ бўйича Ўзбекистон миллий жамоасига янги мураббий тайинланди. Эндиликда ўзбекистонлик каратечилар 2020 йил Токиода ўтказиладиган олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш учун эронлик Шаҳоб Султони мураббийлиги остида шуғулланади.

Киритилди: 06:19 18.10.2019. Ўқилди: 3853 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!