Бугун 2 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Карантин! Унни қиммат нархда сотаётганлар жазоланмоқда

Карантин! Унни қиммат нархда сотаётганлар жазоланмоқда

1990 йилда Поп туманда туғилган Я.И. исмили фуқаро “коронавирусни бирдамликда енгамиз” дея бир мақсад билан ҳаракат қилаётган халқимизни эмас халқумини ўйлаб, ун нархини асоссиз ошириб сотаётганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.

Солиқ хизмати ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари натижасида фуқаро Я.И. белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан, ноқонуний тадбиркорлик билан шуғулланаётгани ва ун маҳсулотлари нархини сунъий равишда ошириб сотгани аниқланди. Унга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жами 1350 кг.,  умумий қиймати 5700,0 минг сўмлик ун маҳсулотлари ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида масала қонуний ҳал бўлгунга қадар вақтинча сақловга олинди.

Шунингдек, тадбирлар давомида шу туманда яшовчи 1992 йилда туғилган фуқаро М.Р. фуқаро Я.И.га “ҳамкасб” эканлиги аниқланди. Яъни фуқаро М.Р.нинг ҳам белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан ноқонуний асосида ун маҳсулотлари нархларини сунъий равишда ошириб сотаётганлиги маълум бўлди. Фуқаро М.Р.га нисбатан тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилди ва унга тегишли бўлган жами 1125 кг., умумий қиймати 4680,0 минг сўмлик ун маҳсулотлари ашёвий далил сифатида масала қонуний ҳал бўлгунга қадар вақтинча сақловга олинди.

Ҳар икки ҳолтада ҳам ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга фаолиятни қонуний амалга ошириш бўйича зурур тушунтиришлар берилди.

Киритилди: 17:48 23.04.2020. Ўқилди: 3314 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!