Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе ниҳоят, ҳозирда бош мураббийсиз қолган Индонезия терма жамоаси ҳақидаги эҳтимолий имконияти ҳақида фикр билдирди.
Goal Media нашрининг Кападзега таяниб ёзишича, Индонезия футбол ассоциацияси расмий таклиф берса, у бу вазифани қабул қилишга тайёр. У, шунингдек, ҳозирча ҳеч қайси клуб билан шартнома тузмаганини ҳам таъкидлаган.
«Мен Индонезия терма жамоасини бошқаришга тайёрман. Ҳозир мен эркинман, шундай экан, таклифларни кутаяпман», – дейди Кападзе футболь мухбири Эфенди Газалий билан суҳбатда.
Кападзе шунингдек, Индонезия мухлисларининг ижтимоий тармоқлардаги қўллаб-қувватлови учун миннатдорчилик билдирди.
«Мен Индонезияни ва унинг мухлисларини яхши кўраман. Кўплаб хабарлар олдим – одамлар мендан жамоани бошқаришни сўрашяпти. Бу мен учун жуда қувончли», – деди у.
«Кападзе айни вақтда Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан амалга оширилган «футбол бошқарувидаги ислоҳотлар» даврида ўзидан аввалги мураббийларнинг тажрибасини қабул қилиб олди. Улар, ўз навбатида, Япония ва Хорватиядан илҳом олишган.
Кападзе Ўзбекистонни тарихда илк бор Жаҳон чемпионати–2026 саралашига чиқарган мураббий сифатида ном қозонди. Шу билан бирга, у ёш авлодни тарбиялаш тизими билан ҳам яқиндан таниш.
Мен футбол дунёсида «агент» эмасман, аммо агар Индонезия футбол федерацияси келгусидаги (доимий ёки вақтинчалик) мураббийлар масаласида шундай мутахассисларни кўпроқ инобатга олса – бу жуда яхши бўлади, деб умид қиламан», – деб ёзади футбол журналисти Газалий.
Эслатиб ўтамиз, Индонезия футбол федерацияси аввалроқ учта номзод – ўзбекистонлик Тимур Кападзе, «Персия» клубининг собиқ немис мураббийи Томас Долль ва Ироқ терма жамоасининг собиқ бош мураббийи, испаниялик Хесус Касасларни кўриб чиқаётгани маълум қилинган эди.
Индонезия терма жамоасини бунга қадар жорий йилнинг 8 январида қабул қилиб олган голландиялик мутахассис Патрик Клюйверт бошқариб келган ва қатор муваффақиятсизликлардан сўнг Федерация билан ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилган эди.
Маълумот учун, агар Тимур Кападзе Индонезия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланадиган бўлса, у Жануби-Шарқий Осиё минтақасида миллий терма жамоани бошқарган илк ўзбек мутахассислардан бирига айланади.