Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

«Каннаваронинг маоши ҳақидаги хабарлар шиширилган»

«Каннаваронинг маоши ҳақидаги хабарлар шиширилган»

Журналист ва шарҳловчи Ориф Толипов ўз телеграм-каналида Ўзбекистон миллий жамоасига мураббий бўлиши кутилаётган Фабио Каннаваронинг маоши ҳақида маълумот берди.

«Инсайдчилик билан шуғулланмайман, лекин эшитиб қолдим, айтмасам бўлмас: Каннаваронинг маоши ҳақидаги шу вақтгача чиққан хабарларларда рақам анча шиширилган ва реал музокаралардаги рақамлар билан катта тафовутда экан. Хуллас, бу унча кўп нарсани ўзгартирмаса ҳам, Фабио ва штабининг маоши 4 миллиондан анча кам бўлар экан.

Ўша гап, яхшироғини кутган бўлсакда, нима ҳам қиламиз, қарор қабул қилинган бўлса, гап миллий жамоа ҳақида-ку. Омад тилаб мухлислик қиламиз», - деб ёзди Толипов.

Аввалроқ, 52 ёшли италиялик Каннаваро юртимизда йилига 4 миллион евро ишлаб олиши ҳақида маълумот берилган эди.

Киритилди: 23:13 05.10.2025. Ўқилди: 1226 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!