Онтарио провинциясидаги Армстронг шаҳри яқинида поезд ўрмон ёнғини қуршовида қолгани ҳақида CTV News хабар берди.
Локомотив экипажи мўъжиза туфайли омон қолишга муваффақ бўлди. Ижтимоий тармоқларда олов деворини ёриб ўтаётган поезд тасвирлари тарқалмоқда.
Ёнғин поезднинг олдинга юришини тўсиб қўйган. Улар хавфли ҳудуддан чиқиш учун темир йўл бўйлаб тескари йўналишда деярли беш километр югуришга мажбур бўлишди.
Аланга ичида қолган поезд Армстронг шаҳри ва яқин атрофдаги аҳоли пунктлари аҳолисини эвакуация қилиш учун фойдаланилган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.