Хитойлик смартфон ишлаб чиқарувчи Honor компанияси томонидан ишлаб чиқилган гуманоид робот 100 метрни 9,32 сонияда югуриб, ямайкалик спринтер Усэйн Болт ўрнатган жаҳон рекордини янгилади.
Бу ҳақда Хитой давлат телевидениеси хабар берди.
Маълумотларга кўра, "Чақмоқ" лақабли робот шанба куни Пекинда очилган иккинчи Жаҳон гуманоид робот ўйинларига тайёргарлик синовлари пайтида бу ютуққа эришди.
Роботнинг энг юқори тезлиги секундига 14,5 метрга етди. Таққослаш учун, Усэйн Болт 100 метрни 9,58 сонияда югурди — бу 2009 йил 16 августда Берлинда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ўрнатилган ҳозирги жаҳон рекордидир.
Апрель ойида "Молния" Пекинда бўлиб ўтган 21 километрлик ярим марафонда ҳам ғолиб чиқди ва 50 дақиқа 26 сония натижа кўрсатди, бу эса элита спортчилари учун жаҳон рекордини ҳам янгилади.
Ярим марафон давомида роботнинг бўйи 169 сантиметр, оёқлари эса 95 сантиметрга тенг эди. Кейинчалик тадқиқотчилар унинг оёқ узунлигини 10 сантиметрга ошириб, 1,05 метрга етказишди.