Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Канадада ҳижобли қизнинг каратэ машғулотларидан четлатилиши юзасидан суд жараёни бошланди

A A A
Канадада ҳижобли қизнинг каратэ машғулотларидан четлатилиши юзасидан суд жараёни бошланди

Канадада Квебек Инсон ҳуқуқлари комиссияси рўмол ўраш баҳонасида каратэ машғулотларидан четлаштирилган 12 ёшли қиз билан боғлиқ воқеа юзасидан судга мурожаат қилди.

CTV News телеканали хабарига кўра, комиссия оила адолатсизлик ва изоляцияни бошдан кечирганини ҳис қилган ва бу ҳолат уларнинг 12 ёшли фарзандига салбий таъсиридан хавотир билдирган.

Бундан ташқари, комиссия қизнинг оиласига етказилган ноҳақлик учун 13 минг доллар миқдорида товон ундиришни талаб қилган.

Аввалроқ Karate Auto Defense Lamarre мураббийи қизга рўмолини ечмаса, машғулотларга қатнаша олмаслигини айтган эди, чунки унинг сўзларига кўра, каратэ фалсафаси ҳамма бир хил форма кийишни талаб қилади.

Айни вақтда Karate Canada федерацияси Канада каратэ федерацияси ушбу спорт турида рўмол ўраш тақиқланмаганини таъкидлаб, турнирда рўмол ўраган спортчи суратини эълон қилди. «Жаҳон каратэ федерацияси мусобақаларда рўмолдан фойдаланиш мумкинлигини тасдиқлайди», — дейилади баёнотда.

Киритилди: 20:05 13.07.2024. Ўқилди: 1303 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!