Бугун 1 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Канада - Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида жамоалар қандай либосда ҳаракат қилиши аниқ бўлди (видео)

Канада - Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида жамоалар қандай либосда ҳаракат қилиши аниқ бўлди (видео)

Эртага — 2 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Канадага қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

Бугун мазкур баҳс олдидан жамоалар расмийлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда ўйинга оид бир қатор масалалар юзасидан тушунтириш ва эслатмалар бериб ўтилди.

Мазкур баҳсда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса яшил либосда ҳаракат қилиши маълум бўлди. Мезбонлар эса майдонга қизил рангли футболкаларда тушишади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув эртага Тошкент вақти билан 2 июнь куни «Commonwealth» стадионида соат 06:00 да старт олади.

Киритилди: Бугун 11:45. Ўқилди: 246 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!