Канада ҳукумати Украинага яна 34 миллион Канада доллари (25,5 миллион АҚШ доллари) миқдорида ҳарбий ёрдам кўрсатишга қарор қилди. Бу ҳақда Канада Мудофаа вазирлиги раҳбари Анита Ананд баёнотида хабар берилди.
Бу ёрдам пакетига қишки жиҳозлар ва юқори аниқликдаги дрон камералари киради. Оттава, шунингдек, Канада сунъий йўлдошларидан олинган суратларни Киевга узатишини ҳам маълум қилди.