Канада сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида Фаластин давлатлигини тан олишга тайёр – агар Фаластинда сайловлар ўтказилса, зарур ислоҳотлар амалга оширилса, шунингдек, ХАМАС ҳаракати бўлажак ҳукумат таркибида иштирок этишдан бош тортса ва қуролини ташласа.
Бу ҳақда Канада бош вазири Марк Карни маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Канада Исроилнинг тинчлик ва хавфсизликда яшаётган мустақил давлат сифатида мавжудлигини доимо қатъий қўллаб-қувватлайди. "Бироқ, Исроилнинг хавфсизлик ҳуқуқини тан оладиган, баркамол ва барқарор Фаластин давлатисиз мустаҳкам тинчликка эришиш мумкин эмас", — деди Карни.
Шунингдек, у ХАМАСни 2023 йил 7 октябрда гаровга олинган барча одамларни зудлик билан озод қилишга чақирди.