Мамлакат бош вазири Марк Карни бу 1 июлгача амалга ошишига умид қилмоқда. Оттава шу йўл билан мудофаа соҳасида Қўшма Штатларга қарамликни камайтирмоқчи.
"Мудофаа соҳасига сарфланаётган ҳар бир доллардан 75 центи АҚШга кетмоқда. Бу мантиқсизлик", — дея изоҳ берди Канада ҳукумати раҳбари CBS эфирида.
Шу билан бирга Карни мудофаа харажатларини ошириш муқаррарлигини таъкидлади, бироқ бу Канада манфаатларини максимал даражада ҳисобга олган ҳолда амалга оширилишини қўшимча қилди.
Ҳозирда Оттава мамлакат ЯИМининг 1,37 фоизини мудофаа учун сарфлайди, бу NATO'нинг 2 фоизлик мақсадли кўрсаткичидан анча кам, дея қайд этади CBS телеканали.