Бугун 23 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Канада Европа Иттифоқидан таклиф олди

Канада Европа Иттифоқидан таклиф олди

Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен Канада Европа Иттифоқининг биринчи ассоциацияланган аъзоси бўлиш учун таклиф этилганини маълум қилди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

У бу ҳақда 16 сентябрь куни Страсбургда сўзлаган нутқида эълон қилди. Унинг маърузасини Европарламент депутатлари ва Канада бош вазири Марк Карни тинглади. Карни бу тадбирда АҚШ билан савдо уруши авж олган бир пайтда қатнашди.

Август охиридан бери Канада Европа билан яқинроқ муносабатлар ўрнатишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ Канада Европа қитъасида жойлашмагани учун ЕИга тўлиқ аъзо бўла олмайди.

Фон дер Ляйен ўз нутқида Канадани ташкилотнинг биринчи ассоциацияланган аъзоси бўлишга таклиф қилди.

“Бизнинг уммонимиз бир, қадриятларимиз бир ва дунёга қарашимиз бир хил. Энди биз умумий келажагимизни ҳам биргаликда қурамиз”, деди у.

Ўтган ҳафтада Марк Карни ЕИ билан уникал иттифоқ тузиш ҳақида гапирганди. Шундан сўнг бу борадаги умидлар янада ортди.

Канада геологик жиҳатдан Европа давлати эмас. Лекин мамлакат ЕИ билан бир хил қадриятларга — инсон ҳуқуқлари, демократия ва қонун устуворлигига эга. Булар иттифоққа аъзо бўлиш учун зарур мезонлар ҳисобланади.

Euronews манбаларининг маълум қилишича, Оттава ҳам Erasmus+ алмашинув дастури, Horizon Эуропе илмий грантлари ва мутахассислар малакасини тан олиш бўйича Брюссел билан музокаралар олиб бормоқда.

Шунга қарамай, ассоциацияланган аъзо бу — мутлақо янги мақом. Бу бўйича асосий саволлар ҳали очиқ қолмоқда. Асосий масала — Канадада ЕИ органларида овоз бериш ҳуқуқи бўладими-йўқми. Мисол учун, Норвегия ва Швейцария ЕИ қонунчилигига таъсир кўрсата олмайди.

Киритилди: 22:22 16.09.2026. Ўқилди: 1184 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!