Бугун 23 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Месси "Барселона" ҳақида таъсирли фикрлар билдирди

Месси "Барселона" ҳақида таъсирли фикрлар билдирди

Аргентиналик машҳур футболчи Лионель Месси ўзининг собиқ жамоаси "Барселона"га бўлган муносабати ва Каталония клубида ўтказган йиллари ҳақида фикр билдирди.

The Touchline нашри Мессининг "Барселона" билан боғлиқ хотиралари ҳақидаги сўзларини эълон қилди.

"Барселона" мен учун нимани англатади? У билан боғлиқ ажойиб хотиралар шу қадар кўпки, уларни сўз билан ифодалаш қийин.

Мен бу шаҳар ва клубга нисбатан ўзгача муҳаббатни ҳис қиламан. "Барселона"да бизга барча совринларни қўлга киритиш насиб этди.

Гап фақат эришган ютуқларимизда эмас, балки уларга қандай эришганимизда ҳам. Биз футбол ўйнашдан, ғалабалардан ва муваффақиятлардан завқ олардик.

Аммо энг муҳими — кундалик ҳаётнинг кичик жиҳатларидан, машғулотлардан ва биргаликда ўтказган ажойиб лаҳзаларимиздан баҳра олганимиз эди", — деди Месси.

Аввалроқ аргентиналик футболчи мукофот олиш учун Испанияга ташриф буюргани ҳақида хабар берилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси 2021 йил ёзида "Барселона"ни тарк этган.

Киритилди: 23:41 22.10.2026. Ўқилди: 899 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!