"Илтимос, Канада губернатори Трюдога тушунтириб беринг, у АҚШга жавобан савдо тарифларини киритса, бизнинг тескари тарифимиз шу заҳотиёқ худди шу миқдорда ошади", — деб ёзди Қўшма Штатлар президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Трамп президентликка қайта сайланганидан сўнг, Канадани АҚШнинг 51-штати бўлишга чақириб, шундагина "савдо божлари бўлмаслиги" ҳақида баёнот берганди. Жастин Трюдо эса бунга "Канаданинг Қўшма Штатлар таркибига кириш эҳтимоли умуман йўқ", деб жавоб қайтарган эди.