Канада бош вазири Марк Карни Американинг янги тарифларини ноқонуний ва асоссиз деб атади, шунингдек, Оттава Вашингтоннинг бу ҳаракатларига жавоб бериш учун вақт кераклигини айтди.
"Американинг пўлат ва алюминий бўйича сўнгги божлари асоссиз ва ноқонунийдир", деди ҳукумат раҳбари журналистларга, бизга "жавоб беришдан олдин бироз вақт керак, лекин кўп эмас".
Карнининг тушунтиришича, Канада ҳозирда Қўшма Штатлар билан тарифлар бўйича музокараларни давом эттирмоқда ва Вашингтоннинг ҳаракатлари, ўзи айтганидек, Канадага қарши махсус қаратилган эмас, балки глобал характерга эга.
Аввалроқ АҚШ президенти Доналmд Трамп пўлат импортига божхона тўловларини 25 фоиздан 50 фоизга оширишни маълум қилганди. Шунингдек, божларнинг ошиши Америка алюминий импортига ҳам таъсир қилиши маълум қилинди. Трампнинг сўзларига кўра, АҚШ маъмурияти 4 июндан бошлаб пўлат ва алюминийга бож тўловларини 25 фоиздан 50 фоизга оширади.