Исроил қўшинлари Ғазонинг шимолий қисмидаги Байт Лаҳия шаҳридаги Камол Адван касалхонаси яқинига яна ўқ ёғдирган.
Директор Ҳуссам Абу Сафия Ал-Жазира билан суҳбатда у ердаги вазият ҳақида қайғули хабар берди.
У шундай деди:
Очлик туфайли касалхонага тўйиб овқатланмасликдан азият чекиш ҳолатларидаги беморлар кела бошлади, уларнинг аксарияти болалар ва қариялардир.
Ғазо шимолида дори воситаларининг етишмаслиги ва очарчилик тарқалиши туфайли ўлим хавфи кекса беморларнинг ҳаётига таҳдид солмоқда.
Шифохонада шифокорлар ва дори-дармонлар йўқлиги сабабли жароҳатланганлар ҳар куни ҳаётдан кўз юмади.