Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Камчаткадаги зилзила сабабли Японияда цунами хавфи эълон қилинди

Камчаткадаги зилзила сабабли Японияда цунами хавфи эълон қилинди

Камчаткада содир бўлган кучли зилзиладан сўнг Япониянинг бутун Тинч океани соҳилларида цунами хавфи эълон қилинди.

Япония Миллий метеорология бошқармаси маълумотларига кўра, цунами тўлқинларининг баландлиги 1 метрга етиши мумкин, улар маҳаллий вақт билан соат 10:00-11:00 атрофида Япония қирғоқларига етиб боради. Маҳаллий аҳолини қирғоқ чизиғига яқинлашмасликка чақиришган.

Япониялик сейсмологларнинг маълумотларига кўра, Камчаткада содир бўлган зилзила кучи 8 баллни ташкил этган. Шу билан бирга, Япониянинг ўзида ҳам ер силкиниши сезилмаган.

Киритилди: 09:20 30.07.2025. Ўқилди: 941 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!