Камчаткада юз берган зилзиладан сўнг магнитудаси 7,5 гача етувчи афтершоклар афтершоклар камида бир ой давом этиши мумкин — Россия Фанлар академиясининг Геофизика хизмат.
Сейсмологларнинг маълум қилишича, содир бўлган асосий зилзиладан кейин 2–5 балл оралиғидаги яна 30 та сезиларли силкиниш қайд этилган.
Маҳаллий маъмуриятга кўра, зилзиладан кейин бир нечта одам тиббиёт муассасаларига мурожаат қилган, уларнинг барчасининг аҳволи қониқарли.
"Зилзила сабаб юзага келган цунами натижасида баъзи жойларда порт ва “Алаид” балиқ саноати корхонаси сув остида қолди. Камчаткадаги зилзиладан сўнг Курил оролларида 2,7 минг киши хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди", деб хабар бермоқда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.