Сейсмологлар Петропавловск-Камчатскийдан (Россия) 8 магнитудали кучли зилзила қайд этди.
Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Геофизика хизматининг Камчатка бўлими матбуот хизмати маълум қилди.
Эълон қилинган маълумотларга кўра, зилзила эпицентри вилоят марказидан 149 км жануби-шарқда, 17 км чуқурликда жойлашган. Воқеа магнитудаси 7,1 баллни ташкил этди. Петропавловск-Камчацкийда, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, зилзила 6 балл кучида сезилган. Кейинчалик, Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Камчатка ўлкаси бўйича Бош бошқармаси 7-8 балл баҳолади.