Камчатка ҳудудида яқин ойлар ичида яна 7 баллдан юқори кучли зилзила содир бўлиши мумкин — Россия Фанлар академияси Геофизика хизмати.
Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 30 июл куни содир бўлган зилзила тўпланган энергиянинг ҳаммаси ҳали чиқиб кетмаган. Асосий силкинишдан кейинги сутка давомида 6,7 магнитудагача бўлган 140 дан ортиқ такрорий зилзилалар қайд этилган. Баъзи ҳудудларда ер ости силкинишлари аввалгидан ҳам кучлироқ сезилган.
Цунами эҳтимоли ҳақида огоҳлантиришлар АҚШ, Янги Зеландия ва Чилида ҳануз амал қилмоқда.