Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Камбоджанинг қуролли ҳужумларида 15 киши ҳалок бўлди – Таиланд ССВ

Камбоджанинг қуролли ҳужумларида 15 киши ҳалок бўлди – Таиланд ССВ

Камбоджа билан чегарадаги ҳарбий ҳаракатлар оқибатида 15 нафар таиландлик ҳалок бўлди. Яна 46 киши яраланган.

Таиланд ССВ берган маълумотга кўра, Сурин вилоятида беш киши, Сисакетда тўққиз киши, жумладан, бир аскар, Убонратчатхани вилоятида бир нафар маҳаллий аҳоли ҳалок бўлган.

Хабарларда айтилишича, Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги кескинлик май ойи охирида – икки давлат ўртасидаги баҳсли ҳудудда юзага келган отишмада камбоджалик аскарнинг ҳалок бўлганидан кейин кучайган.

24 июль кунига келиб эса Камбоджа ва Таиланд ҳарбийлари ўртасида қуролли можаро бошланди.

Чегарага яқин ҳудудларда яшовчи ўн минглаб таиландликлар уйларини ташлаб чиқишган. Камбоджалик расмийлар ҳам чегара ҳудудларидан 4 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинганини билдирди.

Қуролли тўқнашув фонида ҳар икки томон оғир ҳарбий техникалар, артиллерия ва авиацияни қўлламоқда.

Киритилди: 16:15 25.07.2025. Ўқилди: 632 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!