Европа дипломатияси раҳбари Кая Каллас Ҳиндистон ва Покистонни вазминлик кўрсатишга ва мулоқотни давом эттиришга чақирди. Бу ҳақда у ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги аккаунтида ёзди.
2 май, жума куни Каллас Ҳиндистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари Субраманям Жайшанкар ва Муҳаммад Ишоқ Дар билан телефон орқали мулоқот қилди.
"Икки давлатни вазминлик кўрсатишга ва вазиятни юмшатиш учун мулоқотни давом эттиришга чақираман. Эскалация ҳеч кимга ёрдам бермайди," - дея таъкидлади Каллас.