АҚШ Калифорния штатидаги ёнғин қурбонлари сони 11 нафарга етди, деб ёзмоқда "CBS News".
"Итонда олти киши, Палисейдсда беш инсон ҳалок бўлди", дейилган баёнотда.
Жорий ҳафта ўрталарида бошланган ушбу табиий офат минтақа тарихидаги энг ҳалокатли ёнғинлардан бири сифатида тан олинди. Метеорологлар фикрича, олов тез тарқалишига қуруқ ҳаво ва шамол сабаб бўлган.
Ўн мингдан ортиқ бино куйиб битган. Об-ҳавони кузатиш хизмати - "AccuWeather" ҳисоб-китобига кўра, зарар 150 миллион доллар атрофида бўлиши мумкин.