АҚШнинг Калифорния штатидаги Martinez Refining Company нефтни қайта ишлаш заводида содир бўлган йирик ёнғин оқибатида олти киши жароҳатланди.
Бу ҳақда CBS News хабар берди.
Контр-Коста шаҳрида содир бўлган ёнғин туфайли учинчи даражадаги тревога эълон қилинди. Маҳаллий ҳокимият яқин атрофдаги аҳолини уйларига яширинишга ва барча деразаларни ёпишга чақирди.
"Нафас олиш йўлларининг сезувчанлиги юқори бўлган одамлар қийналиши мумкин. Баъзи аҳолида кўз, тери, бурун ёки томоқ қичишиши кузатилиши мумкин," - дейилади хабарда.
Ёнғин содир бўлган ҳудудда айрим автомагистралларда ҳаракат тўхтатилган. Ҳодиса сабаблари номаълум.