Эрон АҚШ билан музокаралар олиб бормайди, чунки Вашингтон фақат ўз манфаатларини ўйлайди.
Бу ҳақда Эроннинг олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий баёнот берди.
"Баъзи виждонсиз ҳукуматлар музокараларни муаммоларни ҳал қилиш учун эмас, балки ўз манфаатларини мажбуран қабул қилдириш учун олиб боради", — дея қўшимча қилди Хоманаий.