Бугун 10 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Трампнинг "эрмаг"и солиқ тўловчиларга қимматга тушяпти

Трампнинг "эрмаг"и солиқ тўловчиларга қимматга тушяпти

“Huff Post" газетаси ёзишича, АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Флорида штатидаги гольф майдонида вақт ўтказиши 20 январь, яъни лавозимга киришган кундан бери америкалик солиқ тўловчиларга 18 миллион доллардан кўпроқ зарар келтирган.

Газета таҳлилига кўра, ўтган йил шу ҳудудда уюштирилган суиқасддан кейин гольф майдони атрофини ҳимоя қилиш қимматга тушяпти.

Гольф Америка етакчисининг севимли машғулоти. Трамп кўпинча дам олиш кунларини шу жойда ўтказади. Аввалроқ "Newsweek" нашри ҳам ҳисоб-китобга таяниб, унинг Флоридадаги қароргоҳи атрофини ҳимоя қилиш учун олти ой давомида 1,4 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлангани ҳақида ёзганди.

Киритилди: 22:05 09.03.2025. Ўқилди: 1442 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!