Сурияда янги ҳукумат кучлари ва Башар Асад тарафдорлари ўртасидаги тўқнашувлар оқибатида мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
"Тўқнашувлар Латакия, Тартус, Ҳама ва Ҳомс вилоятларидаги 29 та аҳоли пунктида содир бўлди, қурбонлар орасида тинч аҳоли вакиллари ҳам бор", дея хабар беради Сурия Инсон ҳуқуқлари кузатув кенгаши (SOHR). Шу билан бирга, мустақил манбалардан бу маълумот тасдиқланмаган.
SOHR маълумотларига кўра, ҳалок бўлганларнинг 745 нафари тинч аҳоли, яна 125 нафари ҳукумат хавфсизлик кучлари ходимларидир. Шунингдек, Башар Асадга алоқадор қуролли гуруҳлардан 148 нафар жангари йўқ қилинган.