Ўтган мавсумни Тошкентнинг "Пахтакор" клубида ўтказган Қирғиз Республикаси миллий жамоаси аъзоси Кими Мерк фаолиятини ватанида давом эттиради.
20 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи "Дордой" билан 2025 йил охиригача шартнома имзолади.
Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, Мерк жамоада 10-рақамда ҳаракат қилади.