Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Вольц The Atlantic нашри муҳарририни тасодифан махфий Сигнал гуруҳ чатига қўшиб қўйди. Ушбу чатда махфий операциялар, жумладан, Яман ҳусийларига қарши режалаштирилаётган ҳужумлар муҳокама қилинган.
Гуруҳда 18 киши бўлиб, улар орасида АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет, Яқин Шарқ бўйича махсус вакил Стив Уиткофф, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Майкл Вольц ва ички хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи Стивен Миллер ҳам бор эди.
Чатда АҚШнинг Ямандаги ҳарбий операциялари, жумладан, қуроллар, вақт ва нишонларга оид батафсил режалар муҳокама қилинган.
Дастлаб журналист буни ҳазил деб ўйлаган, бироқ бир неча соат ўтиб АҚШ Яманга ҳужумларни бошлаб юборган.