БААдаги машҳур “Jumeirah Group” меҳмонхона тармоғи Ўзбекистон бозорига кириши мумкин.
Ўзбекистон дипломатлари Дубайда “Jumeirah Group” вице-президенти билан музокара ўтказди.
Музокарада охирги 7 йилда Ўзбекистонга хорижий туристлар сони уч баробар ошгани, туризм экспорти ҳажми 5 карра кўпайгани қайд этилди.
Учрашув якунида бренднинг Ўзбекистонга киришини батафсил муҳокама қилиш учун компания таъсисчилари билан алоҳида учрашишга келишиб олинди.