Фаластинлик аёл ва болаларга кўрсатган ёрдами учун ЖССТ Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клюге Ўзбекистон ҳукуматига ушбу ёрдам учун ўз миннатдорчилигини билдирди. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг бундай ҳаракатлари инсонпарварлик ва тинчликпарварликнинг ёрқин намунасидир.