Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

ЖССТ Эбола вирусининг камёб штамми тарқалиши сабабли пандемияга яқин бўлган хавф даражасини эълон қилди

ЖССТ Эбола вирусининг камёб штамми тарқалиши сабабли пандемияга яқин бўлган хавф даражасини эълон қилди

Бу ҳақда DW хабар берди.

Эбола вирусининг "Бундибугйо" тури тарқалиши Демократик Конго Республикаси (ДКР) ва Угандада 88 нафар аҳолининг ҳаётига зомин бўлди, минтақада жами 330 дан ортиқ касалланишга гумон қилинган ҳолатлар қайд этилган. ЖССТ ҳақиқий касалланганлар сони бундан анча юқори бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда. Шу муносабат билан фавқулодда ҳолат режими — хавф даражаси бўйича иккинчи ўринда турувчи тартиб эълон қилинди.

Жахон соғлиқни сақлаш ташкилотининг баёнотида қайд этилишича, ундан юқори фақат пандемия даражаси мавжуд, бироқ вазият ҳали унгача етиб боргани йўқ.

Эбола тарқалиши ҳақида 15 май куни мунтазам равишда ҳарбий можаролар содир бўлиб турадиган Итури провинцияси расмийлари хабар берди. Қўшни Угандада ҳам Эбола юқтирган бир эркак вафот этди, унда "Бундибугйо" штамми аниқланган.

Конго Соғлиқни сақлаш вазири Самуэл Роже Камбанинг таъкидлашича, вируснинг ушбу штаммига қарши на вакцина ва на махсус даволаш усули мавжуд бўлиб, унда ўлим кўрсаткичи 50 фоизгача етади. Айни пайтдаги вазият Конгода Эболанинг содир бўлаётган 17-эпидемиясидир. Бундан аввалги касаллик тарқалиши 2025 йилнинг август ойида кузатилган ва ўшанда 34 киши вафот этган эди.

Мамлакатдаги энг йирик эпидемия 2018 йилдан 2020 йилгача давом этган ва унда 2300 га яқин ўлим ҳолати қайд этилган. Умумий ҳисобда, сўнгги 50 йил ичида Африкада ушбу касалликдан 15 000 га яқин инсон ҳаётдан кўз юмган, дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 14:15. Ўқилди: 268 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!