Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

ЖССТ: “Дунё пандемиянинг энг юқори нуқтасига етди”

ЖССТ: “Дунё пандемиянинг энг юқори нуқтасига етди”

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус дунё коронавирус пандемиясининг энг юқори нуқтасига етганлигини маълум қилди.

Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

«Бир қатор мамлакатлар хавфли йўналишда ҳаракат қилишмоқда. Жуда кўп давлатлар CОVID-19 билан боғлиқ юқори ўсиш кўрсаткичига дуч келишди», - дея тушунтирди у.

Гебрейесуснинг сўзларига кўра, кўплаб касалхоналар ва интенсив терапия бўлимлари одамлар билан тўлиб тошган.

"Ваҳоланки, ҳозир фақат октябрь ойи", демоқда ЖССТ раҳбари мамлакатлар раҳбарларини янги фалокатни олдини олиш учун барча чораларни кўришга чақирар экан.

Киритилди: 23:00 23.10.2020. Ўқилди: 3074 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!