Бугун 19 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

ЖССТ 2050 йилгача 11,5 миллионта касалланиш ҳолатининг олди олиш бўйича тавсия берди

ЖССТ 2050 йилгача 11,5 миллионта касалланиш ҳолатининг олди олиш бўйича тавсия берди

📉 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти аввалги ҳисоботи орқали кейинги ўн йил давомида дунё бўйича катталар ўртасида жисмоний фаоллик даражаси 5 фоизга пасайганини маълум қилганди.

📊 Ўз навбатида, агар бу тенденция давом этса, 2030 йилгача камҳаракатлик кўрсаткичи 35 фоизгача ошиши мумкинлиги ҳам айтилганди.

👩‍💻 ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси ушбу таҳлилларга асосланиб, кеча жисмоний фаоллик тарғиботига доир янги қўлланмани эълон қилди.

🏓 Ундан ўрин олган кўрсатмалар спорт машғулотлари орқали аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашни кўзда тутади.

⚽️ Хусусан, қўлланмада ҳафтасига 150 дақиқа ўртача интенсивликдаги жисмоний фаоллик билан шуғулланиш тавсия қилинган. Ёки 75 дақиқалик кучли жисмоний фаоллик ҳам бунинг ўрнини боса олади.

🩺 Акс ҳолда, камҳаракатлик инфаркт, инсульт, 2-тур қандли диабет, деманс, кўкрак ва йўғон ичак саратони каби касалликларнинг ривожланиш хавфини оширади.

❓ Хўш, бюро тавсияларига амал қилиш орқали қандай натижаларга эришиш мумкин?

📋 Янги қўлланмада бу саволнинг жавоби ҳам акс этган.

🔎 Қайд этилишича, агар Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари аҳолиси ҳафтасига 150 дақиқалик жисмоний фаолликка эришса, 2050 йилгача 11,5 миллионта касалланиш ҳолатининг олдини олса бўлади.

📌 Жумладан, 3,8 миллион киши юрак-қон томир хасталикларига, 400 минг нафар одам саратонга чалиниш хавфидан ҳимояланади.

💶 Қолаверса, бу орқали минтақа бўйича йилига беморлар саломатлигини тиклашга сарфланадиган 8 миллиард евро миқдоридаги харажатларни тежашга эришилади.

Киритилди: 23:22 18.09.2025. Ўқилди: 271 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!