Европа бундан каттароқ можаро бўлишини истамайди, бироқ Россияга бор кучи билан босим ўтказмоқчи. Бу ҳақида Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел маълум қилди.
"Биз Украинани мавжуд вазиятни кескинлаштирмасдан қўллаб-қувватлаймиз, каттароқ миқёсдаги можаро бўлишини истамаймиз, лекин шу билан бирга биз Россияга бор кучимиз билан босим ўтказмоқчимиз, токи у бунинг бадалини тўлайди", деди Боррел Al Jazeera телеканалига.