Унга кўра Республиканинг 13 та ҳудудида 2 436 та ҳолат бўйича 27 минг гектардан зиёд эҳтимоли юқори бўлган ноқонуний ёқиб юборилган майдонлар аниқланган. Бу кўрсаткич 2024 – йилда 31 минг 542 гектарни ташкил этган эди.
Жорий йилги ҳудудлар тақсимоти қуйидагича:
1. Тошкент вилоятида 11 минг 829 гектар (870 та ҳолат)
2. Андижон вилоятида 7 минг 665 гектар (738 та ҳолат)
3. Сурхондарё вилоятида 2 минг 104 гектар (279 та ҳолат)
4. Наманган вилоятида 1 минг 542 гектар (110 та ҳолат)
5. Самарқанд вилоятида 1 минг 076 гектар (143 та ҳолат)
6. Сирдарё вилоятида 1 минг 55 гектар (83 та ҳолат)
7. Жиззах вилояти 904 гектар (61 та ҳолат)
8. Фарғона вилоятида 519 гектар (66 та ҳолат)
9. Бухоро вилоятида 256 гектар (43 та ҳолат)
10. Хоразм вилоятида 99 гектар (31 та ҳолат)
11. Қорақалпоғистон Республикасида 52 гектар (9 та ҳолат)
12. Қашқадарё вилоятида 14 гектар (2 та ҳолат)
13. Навоий вилоятида 8 гектар (1 та ҳолат)
Давлат космик мониторинги доирасида энг кўп дала ёнғинлари кузатилган ҳудуд Тошкент вилояти дея қайд этилди. Энг паст даража Навоий вилоятида бўлди. Ўтган 2024 – йилда ҳам ноқонуний ҳолатларнинг кўплиги бўйича Тошкент вилояти биринчи ўринда эди.
Қайд этиш лозим, Узсосмос агентлиги олиб борган таҳлилларда 2024 – йилда аниқланган ва бу йил ҳам такрорий тарзда ёқиб юборилган ҳудудлар ҳам аниқланди. Улар Тошкент вилоятида 73 та, Сурхондарё вилоятида 47 та ва Самарқанд вилоятида 13 та.
Яна бир аҳамиятли жиҳати жорий йилдан Узсосмос агентлиги дала ёнғинларини онлайн кузатиш имконини берувчи янги https://dalayongini.cmspace.uz очиқ порталини ҳам ишга туширди. Қолаверса, шу каби салбий ҳолатлар бўйича хабардорликни ошириш мақсадида махсус @UzCosmos_Yongin_bot ҳам яратилди. У орқали дала ёнғинларига гувоҳ бўлганлар реал вақт режимида суратлар ва манзилларни агентликка юборишлари мумкин бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 1 гектар ер майдонида бошоқли дон пояси ёқилганида атмосфера ҳавосига 500 грамм азот оксиди, 379 грамм углеводород, 3 кг кул, 20 кг ис гази ва углерод оксиди (СО) гази тарқалади. Бу эса инсон организмида сил ва саратон касалликлари келиб чиқиши, атроф-муҳит ифлосланиб, тупроқ унумдорлиги пасайиши каби оқибатларга олиб келади.