Бугун 31 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Жонсиз боланинг ота-онаси топилмаяпти! Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси қидирувда ёрдам сўрамоқда

Жонсиз боланинг ота-онаси топилмаяпти! Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси қидирувда ёрдам сўрамоқда

2025 йил 24 март куни соат 19:00 да Фарғона вилояти, Бешариқ тумани Қўрғонча МФЙ ҳудудидан ўтган ариқ ичидан эркак жинсига мансуб ёши тахминан 2 ёшлардаги тан жарохатларисиз мурда топилган.

Мурданинг белгилари: ёши тахминан 2 ёшлар атрофида, бўйи тахминан 80-90 см, вазни 10-12 кг, тўлачадан келган, буғдой рангли, кўзлари қора рангли, қошлари текис.

Эгнида: сарғиш рангли ёш болалар кийими, уст кийимида “GAMES” ёзуви, оёғида жигарранг рангли пайпоқ, оёқ кийими мавжуд эмас.

Агар ушбу шахси номаьлум мурда хақида бирор маьлумотга эга бўлсангиз зудлик билан яқин орадаги ИИОга, “102” қисқа рақамларига хамда 93-987-14-05, 91-324-00-64, 90-581-52-54 рақамларига хабар беришингиз сўралади.

Киритилди: 23:30 27.03.2025. Ўқилди: 1973 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!