Al-Jazeera: Ярим миллион киши ичимлик сувидан маҳрум.
Жиноятчи Исроилнинг муҳим сувни чучуклаштириш иншоотига электр таъминотини тўхтатиш қарори туфайли Ғазонинг марказий ҳудудида ярим миллионга яқин аҳоли ичимлик сувидан етарли даражада фойдалана олмаётган жуда оғир вазият юзага келмоқда.
Бу ерда уларнинг ягона имконияти жуда шўр ва инсон истеъмоли учун яроқсиз бўлган денгиз сувидан фойдаланишдир.
Ғазога қарши уруш бошланганидан бери жиноятчи Исроил ҳарбий кучлари Ғазо сектори бўйлаб барча таъминотни тўхтатган эди.
Фақатгина 2024 йил июнь ойида халқаро ташкилотлар кўчаларда оқава ва сувнинг тўпланиб қолиши кўплаб одамлар хавфсизлигига таҳдид солаётгани ҳақида хавотир билдирганидан сўнг, жиноятчи Исроил ҳарбий кучлари ушбу электр тармоғини чегара чизиғидан марказий ҳудудга қайта улади.