Қарздорни кўчириш тўғрисидаги ижро ҳужжати давлат ижрочиси белгилаган муддатда ижро этилмаган тақдирда, кўчириш давлат ижрочиси томонидан мажбурий тартибда амалга оширилади.
Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича суднинг жавобгар Н.А. ва бошқаларни Жиззах шаҳридаги уйдан мажбурий тартибда чиқариш ҳақидаги ижро ҳужжатига асосан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди.
Давлат ижрочиси мажбурий кўчириш куни ва вақти тўғрисида қарздорга расмий равишда маълум қилган. Кўчириш куни ҳақида хабардор қилинган қарздорнинг ҳозир бўлмаслиги, ижро ҳужжатини ижро этишга тўсқинлик қилмаслиги тўғрисида олдиндан огоҳлантирилган.
Кўчириш жараёни холислар, ИИБ, ФВВ, ТТЁ хизмати ходимлари ҳамда бошқа ваколатли шахсларнинг иштирокида, давлат ижрочиси томонидан амалга оширилди.
Мажбурий ижро якунида мазкур уй қонуний эгаси Н.А.га топширилди ва давлат ижрочиси томонидан далолатнома тузилиб, у барча иштирокчилар томонидан имзоланди.